Ўзбекистон божхоначилари хизмат итларига чип ўрнатмоқда

Ўзбекистон 06 Ноябрь 2015 2578

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинологик маркази жониворларни идентификация қилиш бўйича халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда божхона органларида хизматида бўлган итларга чиплар ўрнатишни бошлади.

Бунинг учун авваламбор чиплаш методлари ўрганиб чиқилди, мутахассислар билан музокаралар олиб борилди. Бу ишларнинг якунларига кўра Хитойнинг Freevision Technologies Co. Ltd компаниясидан FDX-B чиплари ва H20-F-G4-003 сканерлари харид қилинди. Айни пайтда режали асосда жониворларни чиплаш ишлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар