Тожикистон президенти Тожикистон Конституцияси куни муносабати билан юртдошларига телемурожаат билан юзланди

Жаҳон 06 Ноябрь 2015 4523

5 ноябрда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тожикистон Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллиги муносабати билан юртдошларига телемурожаат билан юзланди.

21 йил аввал Тожикистонда умумхалқ референдумида мустақил Тожикистоннинг биринчи Конституция қабул қилинган эди.

Эмомали Раҳмоннинг таъкидлашича, бу муҳим тарихий ҳужжатнинг буюклиги ва аҳамиятлилиги шундаки, у биринчи марта фуқароларнинг ўз фикрларини эркин билдиришлари орқали халқ томонидан ва халқ учун қабул қилинди.

Тожикистон Конституцияси давлат учун жуда беқарор даврда қабул қилинишига қарамасдан, ҳеч қандай қийинчилик ва муаммолар, жумладан Тожикистон давлати ва халқига суқиштирилган даҳшатли фуқаролик уруши ҳам тинчликсевар ва бунёдкор тожик халқини ҳақ йўлдан, замонавий миллий давлат барпо этиш йўлидан оғиштира олмади, деб таъкидлаб ўтди Раҳмон.

Шунинг учун ҳам Конституция ҳар бир тожик фуқаросининг ҳақиқатан ҳам фахрланишига муносиб, мустақиллик йилларида эришилган муҳим воқелик бўлди.

Тожикистон президентининг таъкидлашича, конституцион меъёрлар асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати ҳамда уларнинг ҳимоя қилиниши давлат сиёсатининг асосий устуни ҳисобланади.

“Тожикистонда мустақиллик йилларида кўплаб қийинчилик ва тўсиқларга қарамасдан, конституцион меъёрларга ҳурмат ва уларни амалга ошириш туфайли биз эркин ва демократик муҳит ҳукм сураётган жамиятни қура олдик, сиёсий барқарорлик, миллий бирдамлик, давлат ва миллатнинг бугуни ва келажагининг мустаҳкамлиги ва узоқ умр кўриши таъминланган.

Шунинг учун шавкатли ва мағрур тожик халқини Конституция куни муносабати билан табриклайман ва ҳар бир оилага тинчлик, тотувлик, бахт ва фаровонлик тилайман.
Конституциямиз бизнинг йўлимизни ҳамиша чорағон этсин ва энг янги Тожикистон жамиятини бирлаштирсин!”, деб тожик аҳлини чин дилдан муборакбод этди Тожикистон президенти.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар