KUN.UZ дайжести: 7 ноябр, Ўзбекистон хабарлари

Ўзбекистон 07 Ноябрь 2015 5696

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 7 ноябр куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ислом Каримов Оқсаройда Жаҳон банки гуруҳи вакилларини қабул қилди>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 6 ноябрь куни Оқсаройда Халқаро инвестициявий форумда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича вице-президенти Сирил Мюллер ҳамда Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорациясининг вице-президенти Димитрис Цицирагосни қабул қилди.

Рустам Азимов: Ўзбекистон ЯИМнинг ўртача йиллик ўсишини 8 фоиз даражасида сақлаб қолади>>

Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро инвестицион анжуманда Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари ва молия вазири Рустам Азимов Ўзбекистон ҳукумати 2015-2020 йилларда иқтисодиётни модернизация қилиш дастурини амалга ошириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсишини 8 фоиз даражасида таъминлашни режалаштираётганини айтди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига янги авария-қутқарув автомобиллари топширилди>>

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институтида янги авария-қутқарув автомобиллари ва ускуналарини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тошкентда ноябрь ойида таъмирлаш ишлари олиб бориладиган кўчалар рўйхати маълум қилинди>>

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармаси 2015 йилнинг ноябрь ойида режали қазиш ва таъмирлаш ишлари олиб бориладиган кўчалар рўйхатини маълум қилди.

Ўзбекистонда йўлларда видео қайдқилгичлар ўрнатилган жойларга тегишли йўл белгилари ўрнатиш таклиф қилинмоқда>>

Ўзбекистонлик адвокат Аҳтам Ҳикматов йўлларда видео қайдқилгичлар ўрнатилган жойларга тегишли йўл белгилари ўрнатиш ва йўл қомпаламаларида белгилар тортишни таклиф қилмоқда.

Тошкентдаги Халқаро инвестиция форумида 12,4 млрд долларлик шартномалар имзоланди>>

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкентда Халқаро инвестициявий форум бўлиб ўтди, деб ёзади ЎзА.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув отрядлари бир қатор замонавий техникалар билан таъминланди>>

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институтида янги авария-қутқарув автомобиллари ва қурилмаларини тантанали топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Журналистлар уюшмаси янги клуб ташкил этади>>

7 ноябрь куни Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раҳбарияти Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Халқаро журналистика факультетида меҳмон бўлди. Бу ҳақда Кун.уз мобил мухбири хабар берди.

Анвар қори Турсунов Минор жомеъ масжидига имом бўлди>>

Минор жомеъ масжиди бош имоми Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ўз лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Тошкент шаҳар бош имом хатиби Анвар қори Турсунов тайинланди. Бу ҳақда Кун.уз сайтига Дин ишлари бўйича қўмита томонидан маълум қилинган.

Бухородаги Болалар уйи тарбиячиси 3 ёшли болани калтаклагани хабар қилинди>>

“Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги “Маслаҳат.уз” гуруҳида бухоролик фойдаланувчи ўзини қийнаётган воқеа ҳақида ёзиб, гуруҳдошларидан маслаҳат сўради.

Ўзбекистонлик ёш парапланерчи Ҳиндистонда фожиали тарзда вафот этди>>

5 ноябрь куни кечаси ижтимоий тармоқда ўзбекистонлик ёш парапланерчи Константин Требисовский Ҳиндистонда вафот этгани ҳақида хабар пайдо бўлди. 23 ёшли Константин Требисовский Ҳиндистонга парапланерчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун борганди.

Эронда бўлиб ўтган кураш бўйича ЖЧда Ўзбекистон терма жамоаси 11та медал олиб, биринчи ўринни эгаллади>>

6 ноябрь куни мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари яна 2тадан олтин, кумуш ҳамда бронза, жами 6та медални қўлга киритишди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар