Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланмоқда

Ўзбекистон 08 Ноябрь 2015 3247

Мамлакатимизда аҳолига жаҳон андозалари даражасида, юқори тиббий технологиялар воситасида бирламчи тиббий-санитария ёрдамидан тортиб, ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатишгача бўлган бўғинни қамраб олувчи мукаммал тизим туфайли аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи узайди. Оналар ва болалар ўлими кескин камайди.

Республикамизда соғлиқни сақлаш тизимида эришилаётган улкан ютуқлар жаҳон ҳамжамияти эътирофига тушди. Ўзбекистоннинг "Соғлом она – соғлом бола" миллий модели бошқа мамлакатларга намуна сифатида тавсия этилгани бунга ёрқин мисол бўла олади.

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланиб келмоқда. Бу ушбу соҳа вакилларининг меҳнати юртимизда юксак қадрланаётганига ёрқин мисол бўла олади.

Шу муносабат билан Kun.uz сайти ходимлари барча тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан муборакбод этади. Ўзларининг машаққатли, шу билан бирга, шарафли ишлари билан халқимиз корига, саломатлиги йўлида жон чекиб қилаётган меҳнатлари бундан-да юксак эътирофларга сазовор бўлсин.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар