Самарқанд вилоятида 2015 йилнинг 9 ойи давомида 3486 нафар фуқаро жониворлар тишлаганидан шикоят қилиб тиббиёт муассасаларига юзланган. Уларнинг 2889 нафари 14 ёшгача бўлган болалардир.

«Самаркандский вестник» газетасининг хабар беришича, бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари Самарқанд педагогика коллежида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилган.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли қарорининг вилоятдаги ижроси масалалари кўриб чиқилган.