Гулсанам Мамазоитова Улуғбек Раҳматуллаев концертига ташриф буюрган вақтда журналист билан гаплашди ва ўз ижодидаги сўнгги янгиликлари ҳақида маълумот берди.

"Айни пайтда 2016 йилнинг февраль ойидаги яккахон концертимга қизғин тайёргарлик бошланган. 5 кунлик концертим жонли ижрода ўтади. Шу боис кун сонини кўпайтиришни лозим деб билмайман. Устига-устак, кўп қўшиқларим авжли, юқори пардада куйланади. Концерт сифатини унинг сонини кўпайтириб, йўқотишни истамайман. Ундан ташқари, акам Отабек Муҳаммадзоҳид ижросида куйланган “Самарқанд” номли қўшиқни ўз услубимда куйлашни режалаштирганман. Дунё тамаддунида алоҳида аҳамиятга эга қадимий шаҳар – Самарқанд ҳақидаги ушбу дилларни титратгувчи қўшиқ янги дастуримда ифтохорга тўла тароналаримдан бири бўлишига умид қиламан" – дейди қўшиқчи.

Маълумотларга қараганда, Гулсанам Мамазоитованинг февраль ойидаги концертларини ташкил этишда Озодбекнинг продюсери Илёс Дадабоев яқиндан кўмак беради.