Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 9 ноябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистонда табиий монополиялардаги давлат иштироки сақлаб қолинади>>

Ўзбекистон табиий монополияларнинг чекланган миқдордаги активларида давлат иштирокини сақлаб қолади. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Рустам Азимов Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро молия форуми чоғида маълум қилди.

2016 йилда Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва ҳокимияти органлари фаолияти очиқлигини баҳолаш тизимини ишга туширилади>>

2016 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва ҳокимияти органлари фаолияти очиқлиги даражасини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизими ишга туширилади.

2020 йилга қадар Ўзбекистонда 16та буғ-газ энергия қурилмалари ўрнатилади>>

2020 йилга қадар Ўзбекистонда 16та юқори самарадор буғ-газ энергия қурилмалари ўрнатилади. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Рустам Азимов Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро молия форуми чоғида маълум қилди.

Сейсмолог: охирги 60 йилда Ўзбекистонда 40қа яқин ер силкинишлари кузатилди>>

Охирги 60 йил ичида Ўзбекистон ҳамда унга чегарадош ҳудудларда 40қа яқин кучли ер силкинишлари кузатилди. Бу ҳақда ЎзФА Сейсмология институти лабораторияси раҳбари Турдиали Ортиқов айтиб ўтди.

Брайан Трейсининг Тошкентдаги семинаридан 5 асосий хулоса>>

7 ноябрь куни Тошкентда узоқ ниҳоят кутилган воқеа бўлиб ўтди. Америкалик таниқли бизнес мураббийи, нотиқ ва мотиватор Брайан Трейси “Туркистон” санъат саройида бир кунлик семинар ўтказди.

Тошкентда Туркия ва Ўзбекистон автомобилсозлари музокара ўтказади>>

Туркия Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Экспорт бош бошқармаси бошлиғи Вейсел Парлак раҳбарлигидаги Улудағ Экспортчилар ассоциацияси Автосаноат экспортчилари уюшмаси аъзоларидан иборат делегация юртимизга ташриф буюрди.

Мутахассис Ўзбекистоннинг сейсмик фаоллик энг кучли ҳудудини айтди>>

Фарғона водийси Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига нисбатан сейсмик фаол нуқта ҳисобланади. Бу ҳақда ЎзФА Сейсмология институти лабораторияси раҳбари Турдиали Ортиқов айтиб ўтди.

3,4 мингдан зиёд самарқандликлар жониворлар тишлашидан азият чекишди>>

Самарқанд вилоятида 2015 йилнинг 9 ойи давомида 3486 нафар фуқаро жониворлар тишлаганидан шикоят қилиб тиббиёт муассасаларига юзланган. Уларнинг 2889 нафари 14 ёшгача бўлган болалардир.

Андижон вилоятидаги 4та туманда ИИБ бошлиқлари ўзгарди>>

Андижон вилоятининг 4та туманидаги ИИБларга янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг расмий нашри ҳисобланмиш “Постда” газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистонга 17 ноябрь куни Покистон бош вазири ташриф буюради>>

Покистон бош вазири Навоз Шариф ноябрь ойининг иккинчи ярмида расмий давлат ташрифи уюштиради. Dispatch News Desk нашри хабарига кўра, бу ташриф 17 ноябрь куни амалга оширилиб, 2 кун давом этади.

"Ўзбекистон почтаси" АЖга янги раҳбар тайинланади>>

2015 йилнинг 9 ноябрь куни Тошкент шаҳри, Олой кўчаси, 1-уйда жойлашган "Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти биносида, ташкилотнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади.

Самарқанд вилоятида 13 нафар киши ис газидан ҳалок бўлди>>

Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, вилоятда 2013-2014 йиллар, куз-қиш мавсумида беш ҳолатда табиий ва ис газидан захарланиш кузатилган.

“Спорт” телеканалида “Соккер клуб” кўрсатувининг такрори эфирдан олиб ташланди>>

31 октябрь куни “Спорт” телеканали орқали “Соккер клуб” кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилиши ва у келишилган ўйинларга бағишланиши ҳақида маълум қилгандик.

Ўзбек киносига назар: Kun.uz мухбиридан “Ажал жодуси” фильмига тақриз>>

Охирги пайтларда матбуотда, интернет нашрларида “хусусий фильмлар”ни “давлат фильмлари”га қарши қўйиш, биринчисини қайта-қайта танқид остига олиш баробарида, “жиддий” фильмлар томошабинга кўпроқ фойда келтиришини бир овоздан такрорлаш урф бўлиб қолди.

INFOLIB-2015 Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги очилмоқда>>

9-13 ноябрь кунларида Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада INFOLIB-2015 IV Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтади. Бу ҳақда кутубхона вебсайтида хабар қилинган.

Озодбек Назарбеков Лутфий ғазалларини ҳам қўшиқ қилмоқчи>>

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков мумтоз шоир Мавлоно Лутфийнинг ғазалларини қўшиқ қилиб куйламоқчи.

Азиз Ҳайдаров КХДРга қарши ўйин ҳақида: Асосийси қасос олиш эмас, ғалаба қозониш>>

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров Ўзбекистон футбол Федерацияси матбуот хизматига берган интервьюсида 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган КХДРга қарши ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.