Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси экспертларидан ташкил топган делегация Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Махсус ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишида иштирок этмоқда.

Йиғилиш 9-12 ноябрь кунлари Саня шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтмоқда.

Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон экспертлари ШҲТ доирасида божхона соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг амалий масалаларини муҳокама қилишмоқда.