Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Германиянинг KfW банки томонидан ажратиладиган 22,5 млн евро эвазига республика вилоятларидаги кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизация қилишнинг уч дастурини амалга оширади.

Германия ҳукумати томонидан моддий қўллаб-қувватлаш ҳисобига Сурхондарёдаги вилоят тиббиёт маркази (3,5 млн евро), Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари (10 млн. евро) ва Самарқанд, Наманган ва Қашқадарё вилоятларидаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари модернизация қилинади, шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси қошидаги клиникада магнит-резонанс томографияга эга реферанс-марказ ташкил этилади (9 млн. евро).