Охирги 60 йил ичида Ўзбекистон ҳамда унга чегарадош ҳудудларда 40қа яқин кучли ер силкинишлари кузатилди. Бу ҳақда ЎзФА Сейсмология институти лабораторияси раҳбари Турдиали Ортиқов айтиб ўтди.

“Сўнгги 60 фил ичида Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда 40қа яқин кучли ер силкинишлар кузатилди, - деди у “Даракчи” мухбири билан суҳбатда. – 1966 йилдаги Тошкент зилзиласини ҳамма билса керак. 1976 ва 1984 филларда Газлида Рихтер шкаласи бўйича 7, интенсивлик даражаси бўйича 9-10 даражали ер силкиниши кузатилди. 1980 йилда Назарбек қўрғонида 7-8 балли зилзила юз берди. 2013 йилнинг 24 май куни Тошкент денгизи яқинидаги Туябўғиз посёлкасида, орадан икки кун ўтиб, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари оралиғидаги Маржонбулоқ қишлоғи ҳудудида 6.2 балл магнитудали ер силкиниши юз берди. Хайриятки, аҳоли орасида қурбонлар бўлмади. Биз зилзила ҳудудига бориб, тадқиқотлар олиб бордик, биноларнинг ҳолати билан танишдик, одамлардан сўраб суриштирдик”.

Мутахассис Фарғона водийси мамлакатнинг бошқа ҳудудларига нисбатан сейсмик фаол нуқта ҳисобланишини алоҳида қайд қилиб ўтди.