KUN.UZ дайжести: 10 ноябрь, Ўзбекистон хабарлари

Ўзбекистон 10 Ноябрь 2015 5259

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 10 ноябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Президент Ислом Каримов «ЛУКОЙЛ» нефть компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди>>

Президент Ислом Каримов «ЛУКОЙЛ» нефть компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 10 ноябрь куни Оқсаройда «ЛУКОЙЛ» нефть компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.

Ўзбекистон ТИВ Исроилнинг собиқ президенти вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди>>

Тошкент шаҳридаги Исроил Давлати Элчихонасида Исроилнинг собиқ Президенти Исхоқ Навон вафоти муносабати билан Ҳамдардлик китоби очилди. 

“Ўзнефтмаҳсулот” АК Тошкентда бензин тақчиллиги мавжуд эмаслигини яна бир бор маълум қилди>>

Тошкент шаҳрида автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари олдида кузатилаётган навбатлар, пойтахтимизда бензин тақчиллиги юзага келгани тўғрисидаги хабарлар қизғин муҳокамаларга сабаб бўлаётган бир вақтда “Ўзнефтмаҳсулот” АК Тошкентда бензин тақчиллиги мавжуд эмаслигини яна бир бор маълум қилди.

Samsung Ўзбекистонда 300 млн долларлик пиролиз заводи қуради>>

Жанубий Кореянинг Samsung Engineering компанияси Устюрт газ-кимё мажмуаси негизида пиролиз завод қурилишида иштирок этишни режалаштирмоқда, деб хабар берди лойиҳа буюртмачиси Uz-Kor Gas Chemical қўшма корхонаси вакили.

Ўзбекистоннинг 46та туман ва шаҳарларида “Камолот” уйлари қуриб битказилди>>

Ўзбекистонда 46та шаҳар ва туман ҳудудларида “Камолот” уйлари барпо этилиб, ёш оилаларга топширилди. Бу ҳақда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси Баҳодир Ғаниев ЎзА мухбири билан суҳбатда маълум қилди.

Минтақадаги илк Политехника музейи Тошкентда очилди>>

10 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистондаги ва минтақадаги биринчи Политехника музейи очилиши маросими ўтказилди. Бу ҳақда uznews.uz нашри хабар берган.

Тошкентда ижара асосида яшовчи аҳолини мониторинг қилиш учун махсус гуруҳлар тузилди>>

Тошкент шаҳар ҳокимлигида жорий йилнинг 9 июлида қабул қилинган “Тошкент шаҳридаги турар ва нотурар жой объектлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг мониторингини ташкил этиш тўғрисида”ги 613-сонли...

Ўзбекистон яна 2та Talgo тезюрар поездларини харид қилади>>

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Очилбой Раматов ҳамда Испаниянинг Patentes Talgo S.L. компанияси директори Хосе Мариа де Ориоль Фабра Ўзбекистонга 2та Talgo тезюрар поездларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолашди.

“Ангрен – Поп” темир йўли 2016 йилнинг март ойида очилади>>

Ўзбекистон 2016 йил мартигача “Ангрен – Поп” янги, электрлаштирилган темир йўлни ишга туширишга қарор қилган. Бу ҳақда sputnik нашри “Ўзбекистон Темир йўллари” вакилига асосланиб, хабар тарқатган.

Ўзбекистон БМТга аёллар ҳуқуқларининг таъминланиши борасида ҳисобот топширди>>

Охирги 10 йил ичида Ўзбекистонда эркакларнинг ва аёлларнинг ўртача умр кўриши мувофиқ равишда 73 ва 75 ёшга етди. Бундан ташқари, мамлакатда аёлларнинг роли ошиб бораётгани уларнинг парламентдаги фаол иштирокида кўринади.

Рустам Азимов: 2020 йилга қадар Ўзбекистон экспорт ҳажмини 25 млрд долларга олиб чиқади>>

2020 йилга қадар Ўзбекистоннинг экспорт кўрсаткичи 1.5 баробарга ўсиб, 25 млрд долларга етади. Бу ҳақда Ўзбекистон молия вазири Рустам Азимов халқаро молия форуми чоғида хабар қилди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган текстиль маҳсулотларининг 51 фоизи МДҲ давлатларига чиқарилади>>

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган текстиль маҳсулотларининг 51 фоизи МДҲ давлатларига чиқарилади. Бу ҳақдаги маълумот IX халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси чоғида айтиб ўтилди.

Ўзбекистонда Россияга чиқиб кетишга ҳаракат қилган қуролли наркодилер тўхтатиб қолинди>>

Ўзбекистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари Россияга кўп миқдорда гиёҳванд моддалар олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилган шахс қўлга олинди.

“Ўзбекэнерго”: IХ Халқаро саноат ярмаркасида 523,5 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди>>

2015 йилнинг 26 октябридан 5 ноябригача «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма марказида ўтказилган IХ Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси доирасида корхона вакиллари ва ҳамкорлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Ўзбекистонда божхонада юкларни электрон декларация қилиш тизими жорий қилинади>>

Ўзбекистонда 1 декабрдан республиканинг божхона чегарасидан автомобиль транспорти билан олиб ўтилаётган маҳсулотлар ҳақида дастлабки электрон ахборот бериш тизими киритилмоқда. 

Сирғали автомобиль бозоридаги нархлар (2015 йил 8 ноябрь)>>

8 ноябрь куни «Carzone.Uz» сайти мухбири Тошкент шаҳридаги Сирғали автомобиль бозорига бориб, нархлар билан танишиб чиқди.

Чайқовчилар Ўзбекистон-КХДР учрашуви чипталарини 2 баробар қимматга сотишмоқда>>

6 ноябрь кунидан бошлаб Ўзбекистон - КХДР терма жамоалари ўртасидаги учрашув учун чипталар сотувга чиқарилган, барча секторлар учун чипталарнинг нархлари 15 000 сўм қилиб белгиланганди.

Ўзбекистонлик эшкакчи Ольга Умаралиева Рио-2016 ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди>>

2015 йилнинг 4-8 ноябрь кунлари Индонезиянинг Палембанг шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик яна бир спортчи Ольга Умаралиева қитъа чемпионатининг олтин медалларига эга чиқди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар