Европа Иттифоқи ва Африка мамлакатлари миграция борасида ҳаракат режасини қабул қилди

Жаҳон 12 Ноябрь 2015 1197

Европа Иттифоқи ва Африка мамлакатлари миграция инқирозига қарши кураш ҳаракатлари қўшма режасини қабул қилди. Бу ҳақда Валеттада ўтган Европа Иттифоқи—Африка саммити сўнггида ЕИ кенгаши вакили маълум қилган.

"Саммит қатнашчилари миграция инқирозига қарши кураш режаси ва баёнотини қабул қилди”, - деди у.

Европа Иттифоқининг Африка фондига йўналтирилган ёрдам ҳажми 1,8 млрд еврони ташкил этади. ЕИ раҳбари Дональд Тускнинг маълум қилишича, бу сумманинг қиймати янада оширилади.

Шунингдек, Туск шуни алоҳида таъкидладики, ЕИ ичидаги Шенген қоидалари назоратини оширишсиз бу нарсага эришиб бўлмайди.

Кўпроқ янгиликлар