Жомбойда газ таъминоти ходими одамларни алдаб пул ундириб юргани аниқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, “Марказгазтаъминот” УКга қарашли “Челакгаз” филиалида назоратчи бўлиб ишлайдиган Озод Хидиров фуқаро Али Насриддиновнинг уйига бориб, унинг газдан 2.65 млн сўм қарзи борлигини айтган ва бу қарзни “йўқ қилиш” эвазига 300 доллар ва 200 минг сўм олган. Квитанцияларни эса “эртага келтириб бераман” деган баҳонада уй эгасига топширмаган.

Бундан ташқари, 4 млн сўмдан ортиқ қарзи борлиги айтилган Бобур Рўзиев ҳам шу йўл билан алданган. Озод Хидиров ундан 600 доллар ва 200 минг сўм олган.
Учинчи “ўлжа”сидан 1 млн сўм олаётган пайтда Хидиров милициячилар томонидан қўлга олинди.