Қирғизистонда доллар курси 72 сомдан ошиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда. Бугун Бишкекдаги айирбошлаш пунктлари ва тижорий банклар АҚШ валютасини 71.8 сомга сотиб олиб, 72.2-72.4 сомга сотмоқда, деб ёзади улар.

Охирги 2 ҳафтада доллар 2.2 сомга қимматлашди.
Қирғизистонда ҳам, минтақанинг бошқа давлатларидаги сингари, доллар курсининг ошиши барча рекордларни янгиламоқда. Миллий банкнинг расмий курси – 71.54 сом.