Самарқанд вилоятидаги Оқтош шаҳрида (Нарпай тумани) ака-ука Акбар ва Акрам Қаршиевлар машина ўғирлашда айбланиб суд қилинди. Бу ҳақда “Самаркандский вестник” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, бу йигитлар кўпдан буён маҳаллаларида жанжалкашлиги ва қўли эгрилиги билан ном қозониб келган.
Бир куни беш йигит Damas машинасида уларнинг маҳалласига келиб, уйма-уй идиш-товоқ сотиб юрганларида бу икки ака-укага дуч келган. Орада жанжал келиб чиққан. Қаршиевлар йигитларнинг телефонларини тортиб олишган, сўнг уларнинг машинасига миниб кетиб қолишган.

Шунда сотувчи ҳуқуқ-тартибот ходимларига мурожаат қилишган. Натижада Қаршиевлар қўлга олиниб, судга топширилган.