Саудия Арабистони полицияси мамлакатга Pepsi салқин ичимлиги ниқобида олиб кирилмоқчи бўлган 48 минг Heineken пиво банкасини ушлаб қолди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар бермоқда.

Воқеа БАА ва Саудия Арабистони божхона текширувида содир бўлган. Божхона хизмати бошлиғи Абдураҳмон ал Махнанинг маълум қилишича, бир қарашданоқ салқин ичимлик кўринишига эга идишлар махсус божхона текширувидан сўнг, уларнинг ичида пиво борлиги, банкалар шунчаки салқин ичимлик этикеткаси билан яширилингани маълум бўлган.

“Контарбандачилар уларга қарши қанчалик курашилса, шунчалик бошқа усулларни қўллашга ҳаракат қилишяпти”, — деди ал Махна.