Электрон ҳукумат тўғрисидаги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда тасдиқланди

Ўзбекистон 13 Ноябрь 2015 2917

11 ноябрь куни Парламент қуйи палатаси аъзолари “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизматининг хабар қилишича, унинг қабул қилиниши “электрон ҳукумат” тизимини жорий этишнинг асосий йўналишларини аниқ белгилашга,

ахборот технологияларидан давлат органлари фаолиятида фуқаролар, ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда фойдаланишни кенгайтиришга, давлат бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлиги, шаффофлиги ва очиқлиги даражасини оширишга кўмаклашади.
“Қонуннинг қабул қилиниши аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида энг зарур электрон давлат хизматларини татбиқ этиш ва амалга оширишга, давлат хизматларини сифатли кўрсатиш ва давлат органларининг бирхиллаштирилган идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликка тўлақонли ўтиш учун ахборот тизимлари комплекслари ва электрон ҳукумат маълумотлар базалари уйғунлашувига шароит яратади,

– деди Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Эркин Халбутаев. – Қонун замонавий ахборот-коммуникация технологиялари салоҳиятидан фойдаланиш ҳисобига давлат органлари ва фуқаролар ўртасида очиқ, конструктив муҳит яратишга, улар ўртасида самарали шериклик муносабатларини йўлга қўйишга қаратилгандир”.

“Қонун лойиҳаси тайёрлашнинг босқичида экспертлар доирасида кенг муҳокама қилинди, миллий ва хорижий мутахассислар иштирокида бир қатор тадбирлар ўтказилди, – дейди Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Шухрат Шарафутдинов. – Унда халқаро қонунчиликнинг концептуал жиҳатлари ва электрон ҳукумат тизимларини ривожлантиришда сезиларли натижаларга эришган АҚШ, Германия, Австрия, Корея Республикасининг илғор тажрибаси ҳисобга олинган”.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар