Германиянинг Bever GmbH. I. G. ва Болгариянинг Vinogradez Vine House компаниялари Ўзбекистондаги 2та вино заводидан улуш харид қилади.

“Ўзвиносаноатхолдинг” компанияси маълумотларига қараганда, бу борадаги ҳужжат Тошкентда ўтказилган халқаро инвестицион форум чоғида имзоланди.

Имзоланган ўзаро тушуниш тўғрисидаги меморандумлар “Шаҳрисабз вино ароқ” АЖ ва “Ховренко номли Самарқанд вино комбинати” АЖнинг улушлари чет эллик инвесторларга сотилишини кўзда тутади.