KUN.UZ дайжести: 13 ноябрь, Ўзбекистон хабарлари

Ўзбекистон 13 Ноябрь 2015 5183

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 13 ноябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистонда 2016 йилда 1 миллионга яқин иш ўрни ташкил қилиниши режалаштирилган>>

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида 2016 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Электрон ҳукумат тўғрисидаги Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда тасдиқланди>>

11 ноябрь куни Парламент қуйи палатаси аъзолари “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишди. 

Ўзбекистонда 20 ноябрдан 20 декабргача Ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилади>>

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабрига қадар мамлакатда Ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилади. 

Ўзбекистонлик ИШИД жангариси халқаро қидирувга берилди>>

Жиззах шаҳрида туғилган, ИШИД террорчи гуруҳи сафларига қўшилиб кетган Ҳуршид Мухторов Ўзбекистоннинг ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан халқаро қидирувга берилди.

Fitch: нефть нархлари Ўзбекистон давлат банкларига таъсир қилмади>>

Нефть нархининг ўзгариши Ўзбекистон давлат банкларига таъсир қилмади, деб айтилмоқда Fitch халқаро рейтинг агентлиги материалларида.

Бектемир тумани ИИБ бошлиғи ўзгарди>>

Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИБ бошлиғи ўзгарди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда. Айтилишича, ушбу лавозимга майор Шерзод Илҳомович Алиев тайинланди.

Тожикистон ва Ўзбекистон темир йўл ўтказмаларига чегирмалар белгилаш борасида келишувга эришди>>

“Тожик темир йўли” ДУП ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” ОАЖ орасида ўтказилган музокаралар натижасида темир йўл орқали юк ташишда чегирмалар тизимини яратиш борасида келишувга эришилди.

Бухородаги туяқуш фермаси экотуризм зонасига айлантирилади>>

Бухоро туманида жойлашган “Мурғак” фермер хўжалиги раҳбари Мубин Маҳкамов ўзига тегишли муассасани экотурзим зонасига айлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Правда Востока” нашри хабар берди.

Ўзбекистонда Coca Cola ишлаб чиқарилиши тўхтатилиши борасидаги миш-мишлар уйдирма бўлиб чиқди>>

Ўзбекистонда Coca Cola ишлаб чиқарилиши тўхтатилиши борасидаги мишмишлар уйдирма бўлиб чиқди. Бу борада тарқалган гап-сўзлар Coca-Cola Bottlers Uzbekistan Ltd. компанияси фаолиятининг якунланишини башорат қилаётган эди.

Ўзбекистонда ИШИД иштирокчиси 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди>>

12news.uz ресурсининг Ўзбекистон Олий судига таяниб ёзишича, Хоразм вилоятида туғилиб ўсган Абдуллаев Астрахандалигида экстремистлар таъсир остига тушиб қолган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётида шакар сабабли баҳс келиб чиқди>>

2015 йилнинг 1 ноябрь куни Нью Йорк-Рига-Тошкент йўналиши бўйича қатнайдиган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётининг борт кузатувчиси уч халтача шакар сабабли йўловчи билан тортишди. Мазкур тортишув иштирокчиларидан бири Шуҳрат Абдукаримов исмли “Фейсбук” фойдаланувчиси ўз профилида видеотасвир ва изоҳ қолдирган.

Қўйлиқда гашиш сотувчилари тармоғи фош қилинди>>

Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартиботчилари томонидан Қўйлиқ бозори атрофида гашиш савдоси билан шуғулланиб келган шахслар гуруҳи қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатида 8 жамоа орасида олтинчи бўлди>>

Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб ўтаётган 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги футбол бўйича Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи тур ўйинларидан кейин Ўзбекистон терма жамоаси уйга қайтди.

Bloomberg TV Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳияти ҳақида маълумот берди>>

Bloomberg TV телеканали Ўзбекистоннинг инвестицион ва иқтисодий салоҳияти ҳақидаги видеороликни эфирга узатишни бошлади, деб хабар бермоқда Sputnik нашри.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар