13 ноябрь, жума куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари Тошкентдаги Германия Федератив Республикаси элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.

Элчихонада Германиянинг собиқ канцлери Гельмут Шмидт вафоти муносабати билан очилган ҳамдардлик китобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номидан далда ва ҳамдардлик сўзлари қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, 10 ноябрь куни 1974—1982 йилларда Германия канцлери бўлган Гельмут Шмидт 96 ёшида вафот этганди.