Душанбе ҳокими ҳеч қандай стандартларга тўғри келмайдиган ноқонуний масжидларни бузишга буйруқ берди

Жаҳон 14 Ноябрь 2015 3362

Душанбе ҳокими Маҳмадсаид Убайдуллоев Душанбе ҳудудида жамоатчилик жойлари кўриниши остида ноқонуний қурилган, шаҳарсозлик, архитектура, ёнғин хавфсизлиги, санитария ва эпидемиология талабларига жавоб бермайдиган ноқонуний масжидларни бузиш ҳақидаги қарорни имзолади.

Шаҳар маъмуриятидаги манбанинг маълум қилишича, қарор 7 ноябрда имзоланган. Қарорда ҳоким шаҳар туманлари раҳбарларига архитектура, ёнғин хавфсизлиги, санитария талабларига жавоб берувчи ноқонуний қурилган масжид биноларидан ахборот технологияларини ўрганиш марказлари ёки кичик ишлаб чиқариш цехлари, маданий-кўнгилочар марказлар сифатида фойдаланиш ва уларда маданият, таълим, соғлиқни сақлаш объектлари, ҳуқуқ-тартибот муассасаларини жойлаштириш масаласини ўрганиб чиқишни буюрган.

Кўпроқ янгиликлар