Қирғизистонлик божхоначилар Тожикистондан ноқонуний йўл билан олиб кирилаётган қарийб бир тонна пахтани тўхтатиб қолишди

Жаҳон 14 Ноябрь 2015 1400

Қирғизистон божхонасида Тожикистондан мамлакатга ноқонуний йўл билан олиб кирилаётган қарийб бир тонна пахта тўхтатиб қолинди, деб хабар бермоқда Қирғизистон давлат божхона хизмати.

“Жануб” тезкор божхона ходимлари томонидан Боткен туманидаги “Қора-Боғ” қишлоғида Тожикистондан мамлакатга ноқонуний йўл билан оғирлиги 850 кг бўлган қайта ишланган пахта олиб кириш ҳолати аниқланди. Пахтанинг нархи 102 минг қирғиз сўмини ташкил қилади”, деб хабар бермоқда божхона матбуот хизмати.

Пахтанинг умумий қиймати 100 минг қирғиз сўмидан кўпроқни ташкил қилгани учун ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатиш мақсадида тезкор-тергов ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, қирғиз божхоначилари 10 ноябрда Тожикистондан ноқонуний йўл билан 2,2 тонна узум ва бир тоннага яқин хурмо олиб кириш ҳолатининг олдини олишган эди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Қирғизистон жорий йилнинг августидан Евроосиё иқтисодий иттифоқининг 5-аъзосига айланди. Бу Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида божхона назоратининг автоматик бекор қилиниши ва Қирғизистон ҳудудининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи ягона божхона тарифига ўтишини англатади. Бироқ Тожикистон ҳозирча иттифоқ аъзоси ҳисобланмайди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар