Порошенко Украина миллий полиция департаменти раҳбари Григалашвилига мамлакат фуқаролигини берди

Жаҳон 15 Ноябрь 2015 1532

Украина президенти Петр Порошенко яқиндагина мамлакат миллий полицияси ички хавфсизлик департаменти раҳбари лавозимига тайинланган Георгий Григалашвилига Украина фуқаролигини бериш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

“Сиз Грузия ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича натижалар кўрсатган эдингиз, уларни Украинада ҳам намойиш этишингиз керак. Маҳоратингиз ва тартиб-интизомингизга умид билдирмоқдаман”, - деди Порошенко.

Григалашвили полиция томонидан амалга ошириладиган қонун бузилишлари устидан назорат ўрнатиб, миллий полиция ичида порахўрликка қарши кураш олиб боради.
Бундан аввалроқ эса Украина миллий полицияси раҳбарлигига Грузиянинг бошқа бир собиқ фуқароси Хатия Деканоидзе тайинлангани ҳақида хабар қилинган эди. У Грузияда таълим вазири лавзимида фаолият кўрсатган.

Кўпроқ янгиликлар