WebMoney "Бўйдоқлар куни" муносабати билан Alibaba компанияси томонидан ўтказилган чегирмалар кунида МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари орасида онлайн-дўкон билан ҳисоб-китоб учун WMZ-ҳамёнидан фойдаланган давлатлардаги харидларнинг ўртача нархини ҳисоблаб чиқди. 

Компания берган маълумотлар кўра, WebMoney Transfer халқаро ҳисоб-китоб тизими мавжуд бўлган барча мамлакатлар бўйича ўртача харид чеки 5 фоизга, умумий айланма эса 115 фоизга ошган. 

Рейтингда ўртача хариди 18,1 долларга тенг бўлган Ўзбекистон етакчилик қилди. Ундан кейинги ўринларни Эстония (17,5 доллар) ва Туркманистон (17 доллар) эгаллади. Россиядаги ўртача харид чеки 10,6 долларга тенг бўлган. Рейтингнинг қуйи қисмидан Қирғизистон (10,5 доллар), Молдавия (9,5 доллар) ҳамда Арманистон (8,9 доллар) жой эгаллашди. 

Маълумот учун, Alibaba “Бўйдоқлар куни”ни 2009 йилдан буён ўтказиб келади. Жорий йилда маросим штаб-квартираси Пекинга кўчирилди ва унда янги хорижий брендлар таклиф қилинди. Очилиш маросимида Дэниел Крейг, Кевин Спейси ва актёрлар иштирок этди.