Жорий йилнинг 9-13 ноябрь кунлари Ўзбекистон хотин-қизлар Қўмитаси ва Олий Мажлис вакиллари Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар Қўмитаси раиси Эльмира Боситханова бошчилигида Германияга ташриф буюрди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, Бундестаг Германиянинг халқаро ҳамкорлиги бўйича жамғарилган касса Фонди таклифига биноан Германияга ташриф буюрган Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида Бундестаг ва минтақавий жамоат ташкилотлари вакиллари билан учрашишган.

Учрашув давомида Ўзбекистон вакиллари хотин-қизларнинг сиёсат, жамият ва иқтисодиётдаги фаолияти бўйича Германия тажрибалари билан танишишди. Бундан ташқари федерал парламент фаолиятининг механизми ва асосий тамойиллари ўрганиб, қонуний фаолиятни ташкил этиш, ижро этувчи ҳокимият органлари билан парламент назоратини ўрнатиш каби масалаларни ўрганиб чиқишди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасида парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.