GM Uzbekistan қўшма корхонаси автомобиллари савдоси Қозоғистонда 2015 йилнинг январь-октябрь ойларида 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 62,19 фоизга, яъни 8592 донадан 3249 донагача тушиб кетди. Бу ҳақда Қозоғистон автомобиль бизнеси уюшмаси маълум қилди.

GM Uzbekistan 2015 йил октябрда 664 та машина сотган. Компания октябрда савдо бўйича Lada (1234 та машина), Renault (975) ва Chevrolet’дан (697) кейин 4-ўринни эгаллади.

Жорий йилнинг 9 ойи якунларига кўра GM Uzbekistan Қозоғистонда автомобиллар сотилиши ҳажми бўйича 9-ўринни эгаллади.