Россия Сурияга қанотли ракеталар билан “анча катта миқдорда” зарба беришдан аввал АҚШни огоҳлантирган, деб хабар бермоқда АҚШ Мудофаа вазирлиги вакилига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

“Руслар зарбалар беришдан аввал Қатардаги ҳарбий-ҳаво операцияларининг бирлашган маркази орқали бизни огоҳлантирдилар”, деб айтди манба ҳамда Вашингтон ва Москва ўртасида ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш имконияти борлигини истисно қилди.

Аввалроқ Le Monde нашри Россия ўзининг Ўрта Ер денгизидаги кемаларидан Раккага қанотли ракеталар билан зарба бергани маълум қилганди.