Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович 2013 йилнинг 30 ноябрь кечаси Мустақиллик майдонида намойиш ўтказаётган талабаларни куч билан қувишга шахсан буйруқ берган. Бу ҳақда УНИАН агентлиги хабар бермоқда.

Бош прокуратура бош тергов бошқармаси махсус тафтишлар бўлими бошлиғи Сергей Горбатюкнинг сўзларига қараганда, бу буйруқни амалга ошириш мамлакатнинг собиқ мудофаа вазири Виталий Захарченко ҳамда миллий хавфсизлик ва мудофаа хизмати котиби Андрей Клюевга топширилган. Улар, ўз навбатида, ижрони миллий хавфсизлик ва мудофаа хизмати котиби ўринбосари Владимир Сивковичга, Киев милицияси раҳбари Валерий Коряк ва ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарларидан бири Александр Поповга топширишган.

Милиция орқали намойишчиларни қувиш “Беркут” махсус бўлинмасига топширилган. Бўлинма бу ишни амалга оширган.