Ўзбекистонда халқаро "Бағрикенглик куни" нишонланди

Ўзбекистон 17 Ноябрь 2015 2619

“16 ноябрь—Халқаро бағрикенглик куни”. Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент Ислом университетида Дин ишлари бўйича қўмита ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик—жамият барқарорлиги гарови” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. 

Маълумотларга кўра, айни пайтда мамлакатимизда 16та диний конфессияга мансуб 2238 та диний ташкилот, 130 дан ортиқ миллат вакилларини ўзида жамланган 140 га яқин миллий-маданий марказлар эмин-эркин фаолият олиб бормоқда ва бу фаолият қонуний асосда мустаҳкамлаб қўйилган. Бағрикенглик ва тотувлик асосида юзага келган бугунги тинчлик-осойишталик эса Ўзбекистон ютуқларининг асосий пойдевори бўлмоқда.

“Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан ташкил этилган анжуманда сўзга чиққан уламолар, диншунос олимлар Ўзбекистондаги бағрикенглик сиёсати, миллатлараро тотувлик ва ўзаро ҳурмат ўзбекларга хос асрий анъаналар эканини таъкидлашди.

“Аллоҳга шукрки, бугун юртимиз тинч-осуда. Қадимда алломалар юртимизни бағрикенглик, тотувлик ва тинчликни тарғиб қилувчи асарлари билан дунёга танитган бўлса, бугун мамлакатимиз чин маънода турли миллатлар ахил-иноқликда умр кечираётган бахтиёр юрт сифатида барчанинг хавасини келтирмоқда. Бугунги анжуман ҳам бунинг яққол тасдиғидир. Анжуманга ташриф буюрган хорижлик меҳмонларимиз ва мутахассислар ҳам буни эътироф қилишаяпти. Энг муҳими, доимий иноқлик ва ахилликни асраш”, дейди Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов.

Анжуманда маъруза қилган турли диний конфессиялар вакиллари ва хорижлик экспертлар мамлакатимиздаги миллатлараро ва динлараро тотувликка юқори баҳо беришди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”, деб белгилангани Ўзбекистонда эътиқод эркинлиги қай даражада муҳим эканини тасдиқлаб турибди, дея эътироф этишди.

“Ўзбекистон учун бугунги кун шунчаки сана эмас, балки байрам дейиш мумкин”. Чунки турли динга, эътиқодга мансуб, бироқ Ватани бир, инсонлар фикрлашаяпмиз, дўстона мулоқот қилаяпмиз. Шукр-ки, бугун бизнинг юртимиз тинч, мақсад-ниятларимиз ўхшаш. Ана шу тотувлик ап осойишталик бардавом бўлишини Яратгандан сўраймиз”, дейди Рус Православ черкови расмий вакили протоиерей Сергий Стаценко.

Инсон қандай динга эътиқод қилиши, қайси миллат вакили бўлишидан қатъий назар қалби ҳамиша эзгуликка эш бўлиши, ўз истиқомат манзилини асраб-авайлаши, гуллаб-яшнашига муносиб хисса қўшиши лозим. Анжуманнинг якуний хулосаси ана шундай бўлди.

"Шайх Зайниддин" жоме масжиди матбуот хизмати / Muxlis.uz

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20033 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23575 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12063 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13010 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42222 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53449 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48020 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 0 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
Кўпроқ янгиликлар