“ВКонтакте” ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери яратувчиси Павел Дуров Парижда содир бўлган охирги воқеаларга муносабат билдирар экан, Франция ҳукуматини кескин танқид остига олди.

“Бу шармандалик – Парижни социалистлар қўлида кўриш”, - деди у.
Унинг фикрича, Франция меҳнатсевар инсонларга жуда катта солиқлар солади, бу пуллар эса Яқин Шарқдаги бефойда урушга ҳамда Шимолий Африка муҳожирларига “паразитик жаннат” яратиш учун ишлатилади.

“ИШИДнинг жавобгарлиги қанча бўлса, Франция ҳукуматининг жавобгарлиги ҳам шунча”, - хулоса қилди Дуров.