Франция ва Бельгиядаги муҳожирларнинг фарзандлари бошқа мамлакатлардаги муҳожирларнинг болаларига қараганда кўпроқ ўзларини Европа жамиятидан бегонасирашмоқда, дея ёзмоқда The Independent нашри Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) ўтказган тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда.

Олинган маълумотларга кўра, Францияда биринчи авлод муҳожирлари фарзандларининг фақатгина 43,1 фоизи жамиятга яқинроқ ҳис этмоқда, жумладан, улар ўзлари таҳсил олаётган мактабларда эркинроқ тутишмоқда. Бельгияда эса бу кўрсаткич 59,8 фоизни ташкил этаяпти.

Мақола муаллифларининг сўзларига кўра, айнан ўша далил Франция ва Бельгияда яшаётган кўплаб ёшлар мослашишдан қочаётганини англатмоқда. Бу эса уларнинг ИШИД одам ёлловчиларининг чангалига осонгина илинишига олиб келиши мумкин, дея таъкидламоқда нашр.

“Бельгия ва Франция таълим тизими жуда стандартлашган. Ҳар бир ўқувчи билан унинг бошқалардан қандай ажралиб туришидан қатъи назар, бир хилда мулоқот қилинади, - дейди OECDнинг таълим масалалари бўйича бошқармаси раҳбари Андреас Шлейхер.

– Бу фақатгина муҳожирлар эмас, балки камбағал оилалар фарзандларига ҳам таъсир кўрсатади. Мазкур тизим бошқа мамлакатларникидан ажралиб туради, масалан, Канада таълим дастури ўқувчининг келиб чиқиши ҳисобга олинади, ўқитувчиларнинг кўпчилиги эса муҳожир саналади. Британия ҳам ижобий мисоллардан ҳисобланади”, - дея қўшимча қилди Шлейхер.