Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида “Шаҳарсозлик келажаги: шаҳарсозлик, демография ва барқарор ривожланиш” мавзусида семинар ўтказилди. Бу ҳақда “Туркистон-пресс” ахборот агентлиги хабар қилди.

Икки кун давом этган тадбирда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг тил ва университетлар ҳамкорлиги масалалари бўйича атташеси Фредрик Вийом, Франциянинг Лилль-1 университети ҳамда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти профессор-ўқитувчилари, халқаро экспертлар мавзу юзасидан маърузалар қилишди.

Семинар якунида Лилль-1 университети ҳамда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўртасида илмий-тадқиқотлар ва анжуманлар ўтказишга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.