Ўзбекистонда Конституция ойлиги бошланди

Ўзбекистон 18 Ноябрь 2015 3819

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллиги муносабати билан умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларда ҳуқуқий, маданий-маърифий тадбирлар ойлиги бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарда келтирилишича, давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 9 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма уч йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ эълон қилинган мазкур ойлик доирасида барча таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларга Бош қомусимизда белгиланган асосий тушунча ва тамойиллар кенг ўргатилмоқда.

“Ўқувчиларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, билимларини янада бойитиш мақсадида ўтказилаётган ҳуқуқий, маданий-маърифий тадбирлар ойлиги доирасида етук мутахассислар, ҳуқуқшунослар жалб этилган ҳолда расмлар танлови, фото кўргазмалар, очиқ дарслар ва тарбиявий соатлар ўтказилмоқда, – дейди агентлик суҳбатдоши, Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Ҳикматулла Даминов. – Мавжуд 9698 умумтаълим мактабида таҳсил олаётган 4 миллиондан зиёд ўқувчига Конституция асосидаги ҳуқуқий билимларнинг ўқитилиши тегишли давлат таълим стандартлари асосида алоҳида-алоҳида босқичларга ажратилган ҳолда амалга оширилмоқда”.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 35977 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42648 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5636 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17344 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 5469 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 1898 Жамият
Кўпроқ янгиликлар