Тожикистонда кучишлатар тузилмалар ходимлари пенсияга чиқиш муддати 5 йилга узайтирилди

Жаҳон 19 Ноябрь 2015 1876

Тожикистон парламенти қуйи палатаси ҳукумат томонидан “Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисидаги” қонунга таклиф қилинган ўзгартиришлар лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Бу лойиҳа тайёрланиши босқичида жамиятда баҳслар ва кучишлатар тузилмаларда тушунмовчилик келтириб чиқарган эди.

Тожикистон молия вазирлиги томонидан билдирилаётган ўзгартиришларнинг моҳияти шундан иборатки, Тожикистон кучишлатар тузилмалари ходимлари пенсияга чиқишларидан аввал 25 йил хизмат қилишлари лозим.

Тожикистон молия вазири Абдусалом Қурбониён депутатлар олдидаги нутқида 1994 йилда қабул қилинган амалдаги қонун замон талабларига жавоб бермаслигини таъкидлаб ўтди.

Унинг айтишича, 2005 йилда ҳарбийларнинг пенсиясини қоплаш учун давлат бюджетидан 8,8 млн сомоний ажратилган, 2010 йилда эса бу рақам 66,4 млн сомонийни, 2015 йилда эса 159,5 млн сомонийни ташкил қилмоқда, мамлакатда эса 20 мингдан кўпроқ пенсионер ҳарбий мавжуд.

Вазирнинг таъкидлашича, ўзгартиришлар қабул қилингандан кейин, ҳарбий хизматчилар аввалдгидек 20 йил хизматдан кейин эмас, балки 25 йилдан кейин пенсияга чиқа оладилар.

“25 йил хизмат қилган ҳарбий хизматчи пенсияга чиқиши пайтида маошининг 50 фоизи миқдорида пенсия олади, 25 йилдан кейинги уч йиллик хизматининг ҳар йили учун пенсиясига маошининг 3 фоизи қўшилади”, деб айтди вазир.

Вазирнинг таъкидлашича, қонунга ўзгартиришлар прокуратура ва суд органлари ходимлари пенсияга ҳуқуқ-тартибот муассасалари ва кучишлатар тузилмалар ходимлари каби эмас, балки барча фуқаролик шахслари каби пенсияга чиқишларини кўзда тутади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8620 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42484 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68487 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 41455 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 148729 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40039 Lifestyle
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 1315 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 1791 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Кўпроқ янгиликлар