“Ўзбекенгилсаноат” АЖ Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро инвестицион форуми доирасида хорижий инвесторлар билан умумий қиймати 216 млн долларга тенг бўлган меморандумлар ва олди-сотди шартномалари имзоланди.
Жумладан, инвестицион лойиҳалар реализациясига қаратилган 8 меморандум ва текстиль соҳасидаги битта олди-сотди шартномаси имзоланди, деб хабар беради “Ўзбекенгилсаноат” матбуот хизмати.
Стратегик ҳамкор бўлмиш Lemon International компаниясига Андижон вилоятидаги банкрот корхона – “Бобур” АЖ биноси сотилди. Шартнома қиймати 2.4 млн долларни ташкил қилди.
“Ўзбекенгилсаноат” АЖ, Давлат рақобат қўмитаси, Андижон вилояти ҳокимияти томонидан Bobur M and F (Гонгконг) МЧЖ билан ушбу корхона негизида 25 млн долларлик инвестицион лойиҳани амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди.