Ўзбекистонда АКТ сабабли кутубхоначиларнинг 20 фоизи ишдан бўшатилиши мумкин

Ўзбекистон 20 Ноябрь 2015 2648

2016 йилда Ўзбекистонда ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказлари ходимларининг сони рақамли технологияларнинг тараққий этгани билан боғлиқ равишда 20 фоизга камайиши мумкин, дея хабар бермоқда Sputnik.

Мазкур чоралар бюджет сиёсатини такомиллаштириш ва таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларининг кенг жорий этилиши ва ривожлантирилишига йўналтирилган. Мутахассисларнинг фикрича, бундай вазиятда кутубхоначининг роли иккинчи даражага тушади, фойдаланувчилар эса электрон каталоглар ва кутубхона маълумотлар базасига мурожаат қилиб, кўпроқ компьютер тизимлари билан ишлайди.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда сўнгги йилларда ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларининг моддий-техник базаси компьютер техникаси ва ахборот ресурслари, жумладан, электрон кўринишдаги адабиётлар билан таъминланиш ҳисобига сезиларли даражада мустаҳкамланди.

Кўпроқ янгиликлар