Тошкент ўт ўчирувчилари йил давомида 14 марта телефон орқали алданди

Ўзбекистон 20 Ноябрь 2015 2107

2015 йил давомида Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги идорасига ёнғин ҳақида 14 марта ёлғон қўнғироқ бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бош мутахассиси Мурод Қўчқоров айтиб ўтди.

“Шу йил давомида 14та шундай ҳолатни рўйхатга олдик, - деди у “Даракчи” нашрига берган интервьюсида. – Бундай ҳолатлар маъмурий жавобгарлик билан ниҳоясига етади”.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрдан Ўзбекистонда “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” старт олади. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимиятида ёнғин хавфсизлиги мутахассислари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда маълумот берилишича, сўнгги 10 ойда республика бўйича 1 474 ёнғин юзага келган бўлиб, унда 17 киши ҳалок бўлган, яна 24 киши азият чеккан. 20 киши қутқариб қолиниб, 20 млрд сўмдан ортиқ моддий-товар бойликлари сақлаб қолинган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 7845 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8877 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9667 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34682 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51554 Жамият
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 15 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Адлия вазири Навоий вилоятида сайёр қабуллар ўтказди 
Кўпроқ янгиликлар