Windows тарихи: сотувга чиққанининг 30 йиллиги

Технология 20 Ноябрь 2015 3584

30 йил аввал 1985 йилнинг 20 ноябрь куни Microsoft корпорацияси Windows операцион тизимининг илк версиясини тақдим этди.

Microsoft корпорацияси 1975 йилда Билл Гейтс ва Пол Аллен томонидан ташкил этилган. 1970-йилларнинг охирида у шахсий компьютерлар учун операцион тизим (ОТ)ларни ишлаб чиқариш билан шуғуллана бошлади. MS-DOS операцион тизимнинг биринчиларидан эди, унинг бошқаруви буйруқ қатори орқали амалга оширилган.

WINDOWS 1

 

1983 йил 10 ноябрда Microsoft Windows (ингл. "Ойна") номли илк график қобиқга эга бўлган дастлабки ОТни тақдим этди. Унинг савдолари 1985 йил 20 ноябрда бошланди. Деярли MS-DOS таркибида бўлган ушбу операцион тизимга асосий иловалар киритилган: калькулятор, блокнот, Paint график муҳаррири, Write матн муҳаррири, соат, ўйинлар ва б.

Тизим бир неча вазифани бир вақтнинг ўзида бажариш имконини берар эди, бироқ улар экранда бир-бирини тўсиб қўйган ҳолатда жойлашар эди. ОС аппарат таъминотида юқори талаблар ва ўша вақтда кенг тарқалмаган сичқонларни сотиб олиш зарурати туфайли машҳурликка эришмади.

Windows операцион тизими нусхасининг илк нархи Америка бозорида 100 АҚШ долларини ташкил этган, 500 минг нусха сотилган. Windows ОТ Apple компанияси томонидан Lisa компьютерлари учун ишлаб чиқилган (1983 йилдан бошлаб чиқарила бошлаган) график интерфейсли бошқа операцион тизимининг рақобатчисига айланди.

WINDOWS 2

1987 йил 9 декабрда Windows 2 ОТ тақдим этилди (натижада унинг такомиллашган кўринишлари чиқарила бошланди). У мукаммаллаштирилган интерфейс, шунингдек дастур ойналарининг йиғилиши имконияти билан ажралиб турар эди. Илк нархи 100 АҚШ долларини ташкил қилган, 1 миллион нусха сотилган.

WINDOWS 3

1990 йилнинг 22 майида Windows 3 чиқарилди. Унинг аввалгиларидан фарқи, у 256 хил рангдаги дастурлар (аввалгиларида 16 та ранг) ни ишга тушириш имконига эга эди, бир қатор қўшимча янгиликлар ҳам киритилган. 1992 йилда тармоқ иловалари (Интернетга улана оладиган TCP/IP ҳам шулар жумласидандир) ва рус тилини ишга тушира оладиган Windows 3.1 талқини пайдо бўлди. ОТнинг дастлабки нархи 149,45 АҚШ долларини ташкил қилган. Windows 3.x Microsoft’нинг тижорат жиҳатдан муваффақиятга эга бўлган илк талқини эди, унинг 25 миллион нусхаси сотилди.

WINDOWS NT - БАРЧА ЗАМОНАВИЙ WINDOWS’ ЛАРНИНГ АСОСИ

1993 йилнинг 27 июлида Windows NT ОТ пайдо бўлди, у серверлар бозори (компьютер тизимини таъминловчи компьютерлар) ва ишчи станциялар (стационар компьютералар)га йўналтирилган эди. У одатий Windows ОТдан алоҳида ишлаб чиқилган, барча замонавий Windows’ларнинг асосига айланди.

WINDOWS 95

 

1995 йилнинг 24 августида шахсий компьютерлар учун Windows 95 операцион тизими чиқарилди, унда (Start) тугмачаси пайдо бўлди, 16 битли тўлиқ палитра (65 мингдан ортиқ ранглар) ишга туширилди ва интерфейс элементлари жойи ўзгартирилди, бу жойлашув Windows 8 пайдо бўлгунига қадар сақланиб қолди.

Windows 95 Microsoft ва IBM-PC компьютерларига бозорда Apple’дан ўзиб кетиш ва етакчилик қилиш имконини яратди. Биринчи йилнинг ўзидаёқ Windows 95’нинг 40 миллион нусхаси 210 АҚШ доллари нархида сотилди (Windows 3.1 талқинида эса нарх 110 АҚШ долларини ташкил этган).

WINDOWS 98

1998 йилнинг 25 июнида Windows 98 ОТ чиқарилди. Windows 95’нинг ривожлантирилган талқини USB қурилмалари ва катта ҳажмли қаттиқ дисклардан фойдаланиш, интернет, жумладан Internet Explorer и Outlook Express’дан фойдаланишда янада яхшиланган имкониятга эга эди. Дастлабки тўрт кундаёқ 530 минг нусха 110 АҚШ долларидан 210 АҚШ долларигача бўлган нархда сотилган.

WINDOWS ME

2000 йилнинг 19 июнида Windows 9x - Millenium Edition платформасидаги сўнгги ОТ чиқарилган. У уйда фодаланиш учун мўлжалланган, томоша қилиш, видеоларни таҳрир қилиш ва бошқа бир қатор имкониятларга эга бўлган. Турли ОАВ ва экспертлар унинг ишончлилик даражаси паст эканлигини бир неча бор танқид остига олдилар. Дастлабки уч кун ичида 200 минг та нусха 59,95 АҚШ доллари нархида сотилган.

WINDOWS XP – ЭНГ МАШҲУР ВЕРСИЯСИ

 

2001 йилнинг 15 августида Windows XP ОТ савдолари бошланди, у ОТ тарихидаги энг машҳурларидан бирига айланди. Техник ёрдамга чек қўйилиши ва вирусларга нисбатан нозик бўлишига қарамай, NetMarketshare таҳлилий сайтининг маълумотларига қараганда, у ҳозирга қадар дунёдаги барча компьютерларнинг 11,68 фоизида ўрнатилган. Дастлабки нархи 85 АҚШ долларидан бошланади. 2015 йил ҳолатига кўра, 1 миллиардга яқин нусхаси сотилган.

WINDOWS VISTA

2006 йилнинг 30 ноябрида Windows Vista пайдо бўлди. Асосий яхшиланган томонлари орасида вирусларга қарши ҳимоя ва Aero график интерфейсини қайд этиш мумкин. Мазкур ОТни операцияларни секин амалга ошириши, доимий равишда паролни киритиш ва компьютер қароқчилиги ҳуқуқидаги мураккаб тизим туфайли танқид қилишган. Сотувлар бошланганидан бир ой ўтгач, 20 миллион нусха талқинига қараб 199 дан 399 АҚШ долларигача бўлган нархда сотилган.

WINDOWS 7

2009 йилнинг 22 октябрида Windows 7 ОТ савдога чиқарилди. Унда Vista’даги камчиликлар бартараф этилган ва интерфейс яхшиланган. Дастлабки нархи – 159,99 дан 319,99 АҚШ доллари қийматида. Икки йил ичида 450 миллондан ортиқ нусхалар сотилди. NetMarketshare маълумотларига кўра, 2014 йилнинг ноябрида дунёдаги барча компьютерларнинг 55,71 фоизида ўрнатилган.

WINDOWS 8

 

2012 йилнинг 26 октябрида Microsoft Windows 8 ОТни ишга туширди. Унда “Пуск” тугмасидан воз кечиш ва фойдаланувчи интерфейсини бутунлай қайта ишлаб чиқиб, экрандаги “плитка” элементлари кўринишида "Metro" муҳитига алмаштиришга қарор қилинди.

Мазкур талқин оддий компьютерларга қараганда планшетлар учун мўлжалланган дея танқид остига олинган. Камчиликларнинг бир қисми Windows 8.1 да бартараф этилди. Дастлабки олти ой ичида 100 миллиондан ортиқ нусхаси сотилди. Илк нархи 14,55 дан 199,99 АҚШ долларини ташкил этган. 2015 йил июнь ойи ҳолатига кўра, 10,68 фоиз шахсий компьютерларда ундан фойдаланилмоқда.

WINDOWS 10

2015 йилнинг 25 июлида янги талқин Windows 10 сотувга чиқарилди. У барча платформалар – серверладан тортиб, мобиль телефонлар учун ягона тизимга айланди. Ўзгартирилган элементлар орасида шахсий компьютерлар учун "Пуск" менюси ва тугмасининг қайтишини алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин. Windows 7 ва Windows 8 ОТ фойдаланувчилари янги талқинга бепул “апгрейд” га эга бўлишди, янги нусха 119 дан 199 АҚШ доллари қийматида эди. Илк 2,5 ой мобайнида янги тизим 110 миллиондан ортиқ компьютерларда ўрнатилди, операцион тизим бозоридаги улуши 2015 йил ноябрь ойи ҳолатига кўра, 7,94 фоизни ташкил этмоқда.

БОЗОРДАГИ УЛУШИ

NetMarketshare маълумотларига қараганда, Windows’нинг барча талқинлари дунёдаги шахсий компьютерлардаги ОТ умумий бозорининг 90,42 фоизини эгаллайди. Серверлар бозоридаги улуши – 30 фоизга яқин (NetCraft инглиз компьютер компанияси маълумотлари).

Манба: Xabardor.uz интернет нашри

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14166 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11458 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46935 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8294 Ўзбекистон
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 200 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1103 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1339 Lifestyle
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 1289 Жамият
Кўпроқ янгиликлар