Ўзбекистон кўпроқ ҳажмда уран ва олтин қазиб олишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон 21 Ноябрь 2015 6623

Ўзбекистон тоғ-кон фаолиятини фаоллаштириб, халқаро бозордаги мавқеини мустаҳкамламоқчи. Ўзбекистон барча эътиборини олтин, уран ва мис қазиб олишга қаратади ва шу мақсадда хорижий инвестицияларни изламоқда. Жорий йилда қўшма корхоналар ташкил қилиш учун 540 та кондан фойдаланишга рухсат берилган.

Ўзбекистон катта ҳажмдаги фойдали қазилмалар захираларига эга. 2015 йил бошидаги маълумотларга кўра, мамлакатда 1838 та турли кон ишламоқда.

Табиий газ захираларидан кейин жаҳон бозори учун ўзбек урани ва олтини энг қимматли табиий бойликлар ҳисобланади.

World Nuclear Association маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2013 йилда уран ишлаб чиқариш бўйича жаҳон бўйича 7-ўринни, World Gold Council рейтинги бўйича эса олтин қазиб олувчи давлатлар ўртасида 2014 йилда 12-ўринни эгаллаган.

Ўзбекистонда тоғ-кон саноатида Олмалиқ ва Навоий тоғ-металлургия комбинатлари энг йирик корхоналар ҳисобланади. Бу комбинатларда уран, олтин ва мис олинади.

Бугунги кунда Навоий ТМК 20 кондан уран олади, яна 10 та кон истиқболли ҳисобланади. Уран экологик тоза усуллар билан олинмоқда.

Ўзбекистонда уран олиниши охирги 10 й ил ичида 50 фоизга ошди ва 2014 йилда 3400 тоннани ташкил қилди. Яқин 5 йил ичида янги уран конлари ишга туширилади.

Мамлакатда олтин олиниши ҳам юқори даражада бўлиб, яқин орада Пистали ва Ўрталиқ олтин конларида ишлар бошланиши режалаштирилмоқда. Бу конларнинг захиралари бир неча ўн тонна олтинни ташкил қилади.

Ҳаммаси бўлиб Ўзбекистонда 60 та олтин кони ишламоқда. Ўтган йили мамлакатда 83 тонна олтин қазиб олинган. Ўсиш 2013 йилга нисбатан 4 фоизни ва 1991 йилга нисбатан 40 фоизни ташкил қилган.

Ўзбекистон қазилма бойликларни олишда хорижий инвесторларни изламоқда. Тошкентда 5-6 ноябрларда бўлиб ўтган Халқаро инвестиция анжуманида ўзбекистонлик амалдорлар хорижий меҳмонлар билан бу масалани муҳокама қилишди.
Ўзбекистонда фойдаланиш учун рухсат берилган 540 та кон ичида қимматбаҳо тошлар ва маъданлар, тоғ рудаси ва кимёвий хомашёлар конлари мавжуд бўлиб, инвесторлар нафақат қазилма бойликларни олишлари, балки бутун ишлаб чиқариш мажмуасини ташкил қилиш, яъни кон олдида хомашёни қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш заводларини барпо этишлари мумкин.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49579 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 103397 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52988 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9865 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20537 Ўзбекистон
Ливан Сурия чегараси яқинида ҳарбий юриш бошлади
08:57 46 Жаҳон
Венесуэла президенти коррупцияга алоқадорликда айбланди
08:57 15 Жаҳон
АҚШ Руминияга 1,25 млрд долларлик ракета тизимлари етказиб бермоқчи 
08:53 26 Жаҳон
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 623 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1694 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар