“Наманган” халқаро аэропортидаги таъмирлаш ишлари якунига етиб, у бир соатда 200 мижозга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда “Правда Востока” нашри ёзмоқда.

“Наманган халқаро аэропорти” ДУП аэродром хизмати раҳбари Валерий Семаевнинг таъкидлашича, олиб борилган ишлар аэропорт хавфсизлигини ошириш, йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар даражасини кўтариш, аэропортни халқаро стандартларга яқинлаштиришни кўзлаган. “Аэройўллойиҳа” МЧЖ лойиҳаси асосида қурилиш ишларини “Ўзавтойўл” ДАКнинг Қўқондаги структураси бўлмиш “Шарқий ХДААЙСИТФК” амалга оширди.

Аэропорт кун давомида барча турдаги, шу жумладан, Boeing ва Aerobus русумли ҳаво кемаларини қабул қилиш салоҳиятига эга бўлди.