Ўзбекистонда ОИТСга қарши курашиш тизимининг 25-йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтади

Ўзбекистон 24 Ноябрь 2015 1432

2015 йилнинг 1-2 декабрь кунлари “Тошкентда ОИВ инфекциясини ташхислаш, олдини олиш ва даволашга замонавий ёндашувлар” мавзусида ОИТСга қарши курашиш тизимининг 25-йиллигига бағишланган илмий-амалий анжуман ўтказилади. Бу ҳақда UzMedInfo маркази ахборот хизмати хабар қилди.

Тадбирда ОИТСга қарши кураш бўйича 200 нафардан зиёд илғор хорижлик ва ўзбекистонлик мутахассислар, халқаро консультант ва экспертлар иштирок этади.
Анжумандан кўзланган мақсад ОИВ инфекциясининг келиб чиқиш, ривожланиш ва тарқалиш сабаблари, шунингдек, ОИВ инфекциясини ташхислаш, олдини олиш ва даволашда замонавий усуллар бўйича тажриба алмашиш ҳисобланади.

Анжуман якунида ОИВ инфекцияси билан касалланишнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш ва унинг кенг тарқалиб кетишига қарши тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш, ОИВ инфекцияси билан касалланган шахсларни даволаш самараси ва сифатини ошириш орқали беморлар умрини узайтириш, уларнинг меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш, касалликни бошқаларга юқтириш хавфини камайтириш бўйича янги йўл ва усуллар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар