Ўзбекистонда ОИВ ташхиси қўйилган янги беморларнинг сони йилига 4 мингдан ортмаяпти

Ўзбекистон 24 Ноябрь 2015 3661

Жорий йилда Ўзбекистонда ҳар йили қайд қилинадиган ОИВ (одам иммунодефицити вируси)га учраган янги беморлар камайиши тенденцияси кузатилмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Today нашрига ОИТСга қарши курашиш бўйича республика маркази лиректори ўринбосари Дилдора Мустафаева маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозир фарқ унча катта эмас.

“Агар ўтган ва жорий йилдаги шу даврларни солиштирсак, бу йили 70 нафарга кам бемор рўйхатдан ўтди. Касалланишнинг пасайиши бу янги тенденция. Узоқ йиллар давомида йилига янги касалланганлар сони 4 мингдан ошмаяпти. Буларнинг барчаси юқори малакали тиббиёт хизматларидан ва профилактика бўйича самарали ишдан фойдалана олишн даражасини кўтаришга имкон берган манзилли дастурларни амалга ошириш натижасидир”, деб таъкидлаб ўтди Мустафаева.

ОИТС билан курашиш республика маркази маълумотларига кўра, Ўзбекистонда  2014 йил 1 декабрига ҳолатига кўра 27,5 мингдан зиёдроқ ОИВ билан касалланганлар қайд қилинган. Ўзбекистон ҳукумати ўтган йил сентябрда ОИВ инфекцияларнинг тарқалишига қарши курашиш соҳасида умумий қиймати 19 млн доллардан кўпроқ уч йиллик дастурни тасдиқлади. Дастурга кўра 2014-2016 йиллар мобайнида профилактик тадбирлар, ОИТСга қарши курашувчи марказлар ва даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Кўпроқ янгиликлар