Су-24нинг тирик қолган учувчиси: Туркия томонидан ҳеч қандай огоҳлантиришлар бўлмаган эди

Жаҳон 25 Ноябрь 2015 22567

Су-24нинг тирик қолган учувчиси Туркия томонидан ҳеч қандай огоҳлантиришлар бўлмаганини маълум қилди. Унинг айтишича, турклар на визуал, на радио орқали огоҳлантирмаган. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

Бундан аввалроқ эса ушбу учувчи Россиянинг Суриядаги авиагуруҳи таркибида хизматини давом эттириш истагида эканини маълум қилган эди.

“Албатта, эски ишимга қайтишимни интизорлик билан кутаяпман. Қўмондонликдан мени мазкур авиабазада қолдиришларини сўрайман, мен — командирим олдида “қарздорман”, - деди Су-24 штурмани журналистларга.

Кўпроқ янгиликлар