Уч йил аввал Эрдўған чегарани аҳамиятсиз бузган самолётларни уриб туширмаслик лозимлигини айтган эди

Жаҳон 25 Ноябрь 2015 5694

Туркия президенти  Ражаб Тойиб Эрдўған иккиюзламачилик қилганликда айбланмоқда. Бир қатор ОАВлар Эрдўғаннинг чегарани аҳамиятсиз бузган самолётларга нисбатан қаттиққўллик қилишга йўл қўйиб бўлмаслик ҳақида уч йил аввал айтган сўзларини чоп этишди.

“Чегара ҳудудини қисқа муддатли бузиш ҳужум қилишга асос бўлмайди”, деб Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари Сурия чегарасини бузган Туркия самолётини уриб туширгандан кейин айтган эди Эрдўған.

Ўшанда Анқара Дамашқни қаттиққўл тажовузкорликда айблаган эди.

Бироқ Россиянинг Су-24 самолёти борасида Эрдўған ўзининг уч йил аввалги гапларига зид фикрни билдирди.

“Бу ҳудудимизга кирган самолёт бизнинг Ғ-16 самолётимиз томонидан уриб туширилди”, деб айтди Эрдўған. Туркия ҳукумати Россия ҳарбий самолёти Туркия чегарасини бузганлигини таъкидламоқда. Бироқ Туркия бу ҳолатни исботловчи далиллар келтира олмади.

Кўпроқ янгиликлар