Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида янги аэропорт қуришга 8 млрд доллар талаб қилиниши маълум қилинган эди. Янги мажмуа ўз ичига марказлар ва истироҳатгоҳларни олади. Аммо, мутахассисларнинг фикрича, бу пулларга шаҳарда бир эмас, саккиз аэропорт қурса бўлади. Уларнинг фикрларини “Время” нашри келтирмоқда.

Жумладан, “Саёҳат” авиакомпанияси раҳбари Владимир Куропатенко янги аэропорт қурилишига 122.5 млн доллар кифоя қилишини таъкидлади.
Шаҳарда янги ҳаво маскани қуриш режаси ўтган асрнинг 80-йилларидаёқ айтиб ўтилган эди. Бунинг учун ҳатто махсус жой ҳам ажратилган эди – Қопчиғай сув омборига яқин. 90-йиллар ўрталарида “Саёҳат” компанияси қурилиш ишларини бошлади, аммо лойиҳа музлатиб қўйилди.

Лойиҳа ҳозирча қайтадан бошланмаган бўлса ҳам, компания мутахассислари қурилиш режасини ишлаб чиққанлар. Унинг ижросига 1.5 йил кетиши айтилмоқда, зеро айрим ишлар аллақачон битирилган – тўғон қурилган ва йўл ўтказилган.
Куропатенко кўпгина хорижий компаниялар норозилик билдирмоқда. Шунга қарамай, у режани амалга ошириш ниятида.
Куропатенконинг таъкидлашича, айтилган 8 млрд долларга аэропорт ичида олтиндан унитазлар ўрнатса бўлади.

“Дашт ўртасида кўнгилочар марказ кимга керак? Ким у ерга боради, бу пулларни улар қаердан чиқариб олмоқчи? Ёзишларича, йўловчилар оқими йилига 20 млн кишини ташкил қилади... Бугун Олмаота аэропорти йилига 2 млн йўловчини қабул қилади. Одамларни ва давлат раҳбарини алдаб нима керак?”, - деди у.