Киевда Ўзбекистонга қарши ким савдо урушини очгани айтилди

Ўзбекистон 26 Ноябрь 2015 17610

Украинанинг “Деловая столица” нашри Ўзбекистонга қарши савдо уруши ташаббусчисининг номини келтирди. Айтилишича, Ўзбекистондан келаётган автотранспорт воситалари импортига махсус божхона тўлови жорий қилиш таклифини берган ташкилот “Укравтопром” – Украина автомобилсозлар уюшмасидир.

Уюшма маркетинг ва иқтисодий таҳлил департаменти директори Георгий Овсянниковнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистонда ҳам украиналик автоетказувчиларга 5 фоизли қўшимча тўлов жорий қилинган, бундан ташқари, Украинадан Ўзбекистонга машина етказишни сусайтирадиган валюта чекловлари ўрнатилган.

“Натижада ўтган йилнинг тўққиз ойи мобайнида Украина Ўзбекистон бозорига 11.8 млн долларга 1.32 минг енгил автомобиль етказган бўлса, шу йилнинг январь-сентябрь ойларида бу кўрсаткич тегишли равишда 950 минг доллар ва 100 дона машинага тенг бўлди”, - қайд қилди Овсянников.

Экспертларнинг фикрича, GM-Uzbekistan вакиллари амалда Украина бозорига қизиқмай қолди, шу боис йилнинг уч чораги давомида Украинада Ўзбекистоннинг 1.15 млн долларлик 170 машинаси сотилган.
“Қиёс учун, шу даврда Россияда GM-Uzbekistan 90 баробар, Қозоғистонда 15 баробар кўпроқ машина сотди”, - дейилади материалда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13578 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67738 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36996 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 344 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 818 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 743 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар