Тошкентда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон 26 Ноябрь 2015 1676

Тошкентда бугун, 26 ноябрь куни, инсон ҳуқуқлари бўйича “Инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш – мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишнинг энг муҳим йўналиши: Ўзбекистон тажрибаси” мавзуидаги халқаро конференция иш бошлади, деб ёзмоқда "Газета.уз".

“Халқаро форумни ўтказишдан кўзланган мақсад нафақат жамоатчиликни ва хорижлик ҳамкорларимизни Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича аҳвол қандайлиги борасида ахборот бериш, балки чет эл экспертларининг бу борадаги тажрибасини ҳам олишдир”, - деди тадбирни очиб берган инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов.

Тадбирда турли мамлакатлар элчилари, халқаро институтлар вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон парламенти, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари вакиллари, фуқаролик жамияти намояндалари иштирок этмоқда.
“Бу ўзгарувчан дунёда бағрикенглик ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш асос принциплар ҳисобланади, - деди БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер ўз чиқишида. – Инсон ҳуқуқлари ривожланган давлатнинг энг муҳим индикаторларидан биридир”.

Конференция икки кун давом этади. Унда инсон ҳуқуқлари, суд-ҳуқуқ тизимини демократизация ва либерализация қилиш сингари масалалар кўриб чиқилади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 16350 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 21969 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11158 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12001 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40120 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52769 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47678 Lifestyle
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:38 160 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 322 Жаҳон
Тошкент шаҳрида 7 та кичик саноат зоналарини бошқариш дирекциялари ташкил этилди
Кўпроқ янгиликлар