Ёқутистонда 51 ёшли аёлга нисбатан оғир жиноятлар содир этган Қирғизистон фуқароси 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Россия матбуоти мамлакат тергов қўмитасининг Ёқутистон бўйича раҳбари ёрдамчиси Надежда Дворецкаяга таянган ҳолда маълумот бермоқда.

Аниқланишича, 2015 йил январида эркак аёлни таёқ билан уриб ҳушидан кеткизган, сўнг уни зўрлаган, бўйинбоғ билан бўғиб ўлдирган ва пул солинган сумкасини ўғирлаб кетган.
Кейинроқ жиноятчи қўлга олиниб, изоляторга жойлаштирилган.
У ўз айбини тан олмаган, аммо тергов барча айбловларни исботлаб берган.