Захарова: Туркиянинг Су-24 уриб туширилишидан олдин учувчиларни огоҳлантиргани ҳақидаги аудиоёзуви - монтаж

Жаҳон 26 Ноябрь 2015 5861

Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова брифинг вақтида Туркия ҳарбийлари томонидан Су-24 учувчилари чегарани бузишганидан огоҳлантиришгани далили сифатида келтирилган аудиоёзувни монтаж сифатида баҳолади.

"Интернетда турли шунга ўхшаш аудиоёзувлар бўлади, баъзилари қизиқарли, баъзилари кулгули, аралашлари ҳам бор. Бизга кўрсатилган навбатдаги ролик эса шедевр бўлди. Билмадим, буни қанча вақт (кун) керак бўлган экан? Ахир унинг муҳимлиги ва қадрлилига аён. Умуман олганда, мен бу ҳақда гапиришни ҳам истамайман. Ҳозир бундай нарсаларга ишонадиган вақт эмас", деган Захарова.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни тонгда Туркия—Сурия чегарасида Суриядаги ҳарбий операцияда иштирок этаётган Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилди. Туркиянинг таъкидлашича, самолёт мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтган.

Россия Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, Россия самолёти Туркия ҳудудига кирмаган.

Бугун Туркия ҳарбийлари Су-24 уриб туширилишидан олдин учувчиларни огоҳлантиргани аудиоёзуви намойиш қилинганди.

Бундан олдинроқ, Су-24 самолётининг тирик қолган штурмани Константин Мурахтин турклар самолётни огоҳлантирмасдан уриб туширгани ҳақида айтганди. У бу ҳудудни "беш қўлдай" билишини қўшимча қилиб ўтган. Лекин Россия самолёти Туркия чегарасига 1 сонияга ҳам кирмаганини таъкидлаган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30857 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16961 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66689 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57652 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3651 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 4444 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3558 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар