“Ўзбекистон ҳаво йўллари” янги А320 тренажёрини ишга туширди

Ўзбекистон 27 Ноябрь 2015 2432

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси авиапаркининг чет эл самолётлари билан тўлиб бораётгани муносабати билан уларга мос янги тренажёрларни ўрнатиш эҳтиёжи туғилмоқда. Шу муносабат билан авиакомпания янги тўла пилотажли А320 самолётининг Full-flight-симуляторини (FFS) харид қилди.

Канаданинг авиацион тренажёрлар ишлаб чиқарувчи САЕ компанияси ушбу маҳсулотнинг етказувчи бўлди. Таъкидланишича, янги мослама реалликка максимал даражада яқинлаштирилган шароитларда учишни ўрганишга мўлжалланган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК тренажёр мажмуасининг техник таъминланганлиги тренажёр тайёргарлигини нафақат шахсий учиш таркиби билан ўтказиш, балки чет эл авиакомпанияларга кадрларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш хизматларини таклиф қилиш учун ҳам етарлидир. Бугунги кунда мажмуада Боинг-757/767, А320 ҳаво кемаларининг замонавий симуляторлари ҳамда Ил-114-100нинг Full-flight симулятори ишлаб турибди. FFS А320нинг ишга туширилиши билан МАКда чет эл ўқув марказларини жалб этмаган ҳолда замонавий Airbus А320 самолётларини бошқарувчи мутахассисларни тайёрлаш имконияти пайдо бўлди.

Кўпроқ янгиликлар